Қийнокларга хамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафкатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши конвенция ва Қийнокларга қарши БМТ Қўмитасининг умумий тартибдаги мулоҳазалари. Ҳужжатлар тўплами


Қийнокларга хамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафкатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши конвенция ва Қийнокларга қарши БМТ Қўмитасининг умумий тартибдаги мулоҳазалари: ҳужжатлар тўплами / Э.Эрназаров, И.Саипов, О.Ахмадов / Кириш сўзи муаллифи ва масъул муҳаррир А.X.Саидов. – Тошкент : Baktria press пресс, 2014. – 144 б.

Масъул муҳаррир: юридик фанлар доктори, профессор А.Х.Саидов. Тузувчилар: “Демократлаштириш ва инсон хукуклари” журнали бош муҳаррири ўринбосари Э.Эрназаров, Инсон хукуклари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бош маслахатчиси И.Саипов, Инсон хукуклари бўйича Узбекистан Республикаси Миллий маркази етакчи мутахассиси О.Ахмадов.

Мазкур тўплам Қийнокларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши конвенцияни, Қийнокларга қарши БМТ Қўмитасининг умумий тартибдаги мулоҳазалари ва тавсияларини, шунингдек ЕХҲТ ҳужжатларини ва миллий қонунчиликни ўз ичига олади.

Тўплам давлат хизматчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакиллари ва фаоллари, педагоглар ва илмий ходимлар, талабалар, аспирантлар ҳамда инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари ва ҳимояси масалалари билан қизиққан фуқаролар учун мўлжалланган.

Ушбу тўплам Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори кўмагида нашр қилинди.


Back to the list