Раҳбарият


Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори

 Акмал Холматович САИДОВ

Саидов фото.jpg

Акмал Холматович САИДОВ 1958 йил 11 октябрь куни Тошкент вилоятининг Занги-ота қишлоғида туғилган.

Маълумоти – олий.

1981 йилда Тошкент Давлат Университетининг ҳуқуқшунослик факультетини имтиёзли диплом билан тугатган.

1984 йил номзодлик диссертациясини ёқлаган.

1990 йилда ҳуқуқшунослик фанлари доктори илмий даражасини олган.

1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жаҳон муаммолари институтида директор бўлиб ишлаган.

1993 йил халқаро  ва қиёсий ҳуқуқ профессори илмий унвонини олган.

1993-1994 йилларда Тошкент Давлат юридик институти ректори бўлиб ишлаган.

1994-1996 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО да доимий вакили бўлган.

1996 йил октябрь ойидан бери Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

1997-1998 йилларда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази директори вазифасида ишлаган.

1997 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати этиб сайланган.  

2000 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ депутати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси;

2005 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси;

2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси.

2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси.

Қиёсий ҳуқуқшунослик, халқаро ҳуқуқ, конституциявий ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқи, давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи бўйича 30 дан зиёд дарслик ҳамда ўқув қўлланмалари, 300 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Асарлари АҚШ, Англия, Австрия, Франция, Ҳиндистон, Япония, Германия, Польша, Бельгия, Россия, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа давлатларда чоп этилган.

1998 йилда Ўзбекистон кўкрак нишони, 2002 йилда “Меҳнат Шуҳрати” ордени, 2006 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Оилали.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директорининг 1-ўринбосари 

Мирзатилла Тиллабаев 


          Қабул кунлари:

  Душанба – Жума:      09:00 – 13:00 ва 14:00 – 18:00