Ахборот-ҳуқуқ бўлими

Ахборот-ҳуқуқ бўлими Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг асосий таркибий бўлимларидан бири ҳисобланиб, давлат органларининг инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш соҳасида таълим бериш, тарғибот, ўқув-услубий адабиётларни нашр этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради,  фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича маълумотларнинг ахборот базасини барпо этади.

Шунингдек, Ахборот-ҳуқуқ бўлими инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётлар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда бошқа нашрларни тайёрлайди. Бўлимнинг яна асосий йўналишларидан бири, бу – ахборотлаштиришдир, яъни бўлимга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг инсоннинг ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя қилиш, муҳофаза қилиш ва рағбатлантириш бўйича фаолияти тўғрисида аҳолини, шунингдек халқаро жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш вазифаси юклатилган. Бу борада, бўлим турли ОАВ орқали тарғибот ишларини йўлга қўйган ва Миллий марказнинг расмий веб-сайтини (www.insonhuquqlari.uz) янги хабарлар ҳамда маълумотлар билан янгилаб келмоқда.

Бундан ташқари, Ахборот-ҳуқуқ бўлими ҳузурида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ахборот-ресурс маркази фаолият кўрсатиб келади. Ахборот-ресурс маркази инсон ҳуқуқлари бўйича ихтисослаштирилган китоб фондига эга бўлган маркази ҳисобланади, унда инсон ҳуқуқларига доир 6 мингдан зиёд китоблар, журналлар ва бошқа адабиётлар жамланган.

Ахборот-ресурс маркази инсон ҳуқуқлари соҳасига қизиқувчи барча шахслар учун очиқдир (талабалар, аспирантлар, давлат хизматчилари, тадқиқотчилар, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича мутахасcислар).

Иш кунлари ва манзили

Ахборот-ресурс маркази душанба кунидан - жума кунигача соат 10.00дан – 12.30 гача ва 14.30дан – 17.00 гача очиқ.

Миллий байрамлар ва Марказ томонидан анжуман ўтказиладиган кунлари кутубхонамиз фаолият кўрсатмайди. 

Манзил:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази

Мустақиллик майдони, 5/3, Тошкент шаҳри 100029

Электрон кутубхона манзили: elib.nhrc.uz