Таҳлил ва тадқиқотлар бўлими


Инсон ҳуқуқлари соҳасида таҳлил ва тадқиқотлар бўлими Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг таркибий қисмларидан бири хисобланади. Бўлим фаолияти ҳар йилги иш режаси билан асосланган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.

 

 Бўлим вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилган ҳолда миллий маьрузалар тайёрлаш;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида миллий ҳаракат режалари ишлаб чиқиш;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари борасида миллий ҳаракат режаларини амалда мониторингини олиб бориш;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича миллий дастур ишлаб чикариш;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари борасида қонун лойиҳалари ва бошқа ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни экспертиза қилиш;
  • Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш стратегияларини ишлаб чиқиш;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида давлат органлари фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
  • Инсон ҳуқуқлари соҳасида нашриёт фаолиятини амалга ошириш;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида жамоавий тадқиқотлар ўтказиш ва иштирок етиш;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий, маҳаллий ва халқаро даражада илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • Марказнинг барча бўлимлари ҳисоботларини умумлаштириш асосида Марказнинг йиллик ҳисоботларини тайёрлаш.