Халқаро ҳамкорлик бўлими


Халқаро ҳамкорлик бўлими Миллий марказнинг асосий таркибий тузилмаларидан бири бўлиб, бўлим фаолияти, хусусан, қуйидаги йуналишларни ўз ичига олади:   

  • инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро конвенциялар ва шартномаларнинг риоя этилиши юзасидан миллий маърузалар лойиҳаларини  таййерлашда кўмаклашиш;      
  • халқаро конвенциялар ва шартномаларни амалга оширишга оид миллий ҳаракат режаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг тегишли таркибий тузилмалари ҳамда  Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари билан алоқалар олиб бориш;
  • инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлараро иккитомонлама ва кўптомонлама битимларни ишлаб чиқиш ва эксперт баҳолаш ҳамда уларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
  • инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича ҳалқаро ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • халқаро анжуманлар (конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, симпозиумлар ва бошқа тадбирлар) ва хорижий делегацияларнинг ташрифига оид ташкилий масалаларни ҳал этиш;
  • Миллий марказда халқаро ташкилотлар ва чет эл давлатлари делегациялари, давлат арбоблари ва сиёсатчиларини қабул қилишни ташкил этиш;
  • халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардаги кўптомонлама анжуманларда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси делегацияларини инсон ҳуқуқларига оид маълумотномалар ва материаллар билан таъминлаш;
  • Миллий марказнинг халқаро алоқаларига оид маълумотларни умумлаштириш;
  • инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар ва чет эл мамлакатлари институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.