Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказнинг таркибий бўлими ҳисобла-нади. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва қоидалари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказ тўғрисидаги Низом, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширади.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими инсон ҳуқуқлари соҳасида қўп мақсадли таълим тизимини ташкил этади. Бўлим консультатив вазифаларни бажаради ва инсон ҳуқуқлари соҳасида кўп мақсадли таълим тизими жараёнини ташкил этишда услубий ёрдам беради.

Бўлимда 3 нафар ходим фаолият кўрсатади: Бўлим бошлиғи, бош консультант ва етакчи мутахассис.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлимининг асосий вазифалари:

- инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасида ўқитиш, тарғиб қилиш, ўқув-услубий адабиёт чоп этиш бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

- инсон ҳуқуқлари соҳасида кўп мақсадли таълим тизими жараёнининг илмий-услубий истиқболларини белгилаш ва ривожлантириш;

- кўп мақсадли таълим тизимини ташкил этиш жараёнининг янги усуллари, шакллари ва мазмунини такомиллаштириш, илғор педагогик тажрибани жорий қилиш;

- инсон ҳуқуқлари соҳасида кўп мақсадли таълим тизимини илмий, ўқув-услубий таъминлаш;

- инсон ҳуқуқлари соҳасида кўп мақсадли таълим тизими учун ўқув режалари ва дастурларини, ўқув-методик адабиётларни ўқитишнинг замонавий усулларини жорий қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш; ўқув-услубий адабиётлар комплексини чоп этиш бўйича ишларни ташкил этиш (дастурлар, дарсликлар, қўлланмалар, дидактик материаллар ва ҳ.к.) ва уларни амалда татбиқ этиш;

таълим муассасалари ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказ-нинг халқаро хамкорлик бўлими билан таълим бериш, дастурлар тайёрлаш, биргаликда инсон ҳуқуқлари бўйича анжуманлар, семинарлар ва ўқув курсларини ташкил этишда ҳамкорлик қилади.