Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими тўрт нафар ходимлардан иборат. Булар:

  • Бўлим мудири;
  • Икки нафар бош консультант;
  • Бир нафар етакчи консультант.

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • фуқароларни белгиланган жадвал асосида қабул қилади;
  • фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини, давлат томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш тартиби ва тамойилларини тушунтиради, бузилган ҳуқуқларнинг бартараф этилишида кўмаклашади;
  • давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериб туриш фаолиятини амалга оширади;
  • давлат органларининг инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва бу ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан уларга тавсиялар тайёрлайди;
  • инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини ўрганади ва умумлаштиради;
  • инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли таклифлар тайёрлайди;
  • Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича докладлар тайёрланишида иштирок этади.

Шунингдек, бўлим томонидан фуқароларнинг телефон орқали мурожаатлари юзасидан ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ариза, шикоят ҳамда таклифлар билан мурожаат этган жисмоний шахслар ва юридик шахс вакилларини қабул қилиш жадвали


ФИО

Лавозими

Қабул куни ва вақти®

Мурожаат учун телефон

1.

О. Норбоев

Бўлим мудири

Ҳар куни

239-13-58

2.

Ф. Низомов

Бош консультант

Ҳар куни

239-13-58

3.

М. Акбархўжаева

Бош консультант

Ҳар куни

239-13-58

4.

Ш. Зокиров

Етакчи мутахассис

Ҳар куни

239-13-58

 

®Изоҳ: фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгаши биносининг биринчи қаватида жойлашган алоҳида хонада ҳафтанинг шанба ва якшанбадан ташқари кунлари соат 10-00 дан 12-00 гача, тушдан кейин соат 15-00 дан 17-00 гача амалга оширилади