Таҳририят-нашриёт бўлими

Таҳририят-нашриёт бўлими Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг инсон ҳуқуқлари соҳасида маърифий, тарғибот ва ноширлик фаолияти билан шуғулланадиган таркибий бўлим ҳисобланади.

Бўлимда 3 нафар ходим фаолият олиб боради. Булар: бўлим мудири, етакчи мутахассис, ЭҲМ муҳандиси.

Бўлимнинг вазифалари:

  • инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётларни, шунингдек “Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари” журналини тайёрлаш ва нашр этиш;
  • инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя қилиш, уларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали мамлакат аҳолисни ва халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш;
  • илмий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва тақдимотлар ташкил этиш.

Бўлим Марказнинг нашрлар режасига мувофиқ қуйидаги йўналишлар бўйича махсус адабиётларни ўзбек, рус тиларида ва Европа халқлари тилларида нашр этади:

  • ўқув адабиётлари: дарсликлар, ўқув қўлланмалари, методик ишланмалар, ўқув курслари дастурлари;
  • илмий адабиётлар: монографиялар, илмий асарлар тўпламлари, конференциялар материаллари;
  • махсус адабиётлар: халқаро ҳужжатлар (конвенциялар, шартномалар ва шу кабилар);
  • даврий нашр: ҳар чоракда нашр этиладиган “Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари”  журнали.

Нашр этиладиган барча адабиётлар таҳрир қилиш – ноширлик ишлари юзасидан сифатли ва пухта ишланади.