27.11.2014 Қийнокларга хамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафкатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши конвенция ва Қийнокларга қарши БМТ Қўмитасининг умумий тартибдаги мулоҳазалари. Ҳужжатлар тўплами

Қийнокларга хамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафкатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши конвенция ва Қийнокларга қарши БМТ Қўмитасининг умумий тартибдаги мулоҳазалари: ҳужжатлар тўплами / Э.Эрназаров, И.Саипов, О.Ахмадов / Кириш сўзи муаллифи ва масъул муҳаррир А.X.Саидов. – Тошкент : Baktria press пресс, 2014. – 144 б.

Национальный центр Республики Узбекистан по правам человека в 2013 году 27.11.2014 Национальный центр Республики Узбекистан по правам человека в 2013 году

Национальный центр Республики Узбекистан по правам человека в 2013 году // А.X.Саидов, Ф.X. Бакаева. – Ташкент: Baktria press, 2014. – 288 с.

31.10.2014 Инсон манфаатларининг мустаҳкам кафолати

Истиқлол йилларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тизими шакллантирилди. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, шунингдек, Бош прокуратура, Адлия ҳамда Ички ишлар вазирликларидаги махсус бўлимлар бу борада самарали иш олиб бормоқда.

30.10.2014 Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – бош мақсадимиз

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II боб 13 моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади” дейилган. Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам шу каби эзгу ишларни амалга оширишга камарбасталик қилмоқда. Жорий йил 31 октябрь куни Марказ ташкил этилганлигига 18 йил тўлади. Ўтган давр мобайнида мазкур Марказ ўз олдидаги ўта долзарб саналган миллий ҳаракат режасини тузиш, Конституциямиз, қонунлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари қоидаларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар тайёрлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериш, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни муваффақиятли адо этиб келмоқда.

25.06.2014 Демократик тараққиётнинг амалий самаралари

ЎзА, Меҳрибон Маметова, Тошкентда “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш – жамиятни ривожлантириш ва демократлаштиришнинг устувор йўналиши” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида Германиянинг К.Аденауэр ва Ф.Эберт номидаги жамғармалари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Европа Иттифоқининг “Қонун устуворлиги платформаси – Марказий Осиё” лойиҳаси, Европа Кенгашининг Венеция комиссияси ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

24.06.2014 Конституциявий тамойилга қатъий риоя этиш

Гулсумхон ШОДИЕВА, “Инсон ва қонун” мухбири, 2014 йил, 24-сон, ПОЙТАХТИМИЗДА “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни янада такомиллаштириш — жамиятни ривожлантириш ва демократлаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзуи­даги халқаро конференция давом этмоқда. Конференция Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан республика Бош прокуратураси, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси, К.Аденауэр ва Ф.Эберт номидаги жам­ғармалар, “Минтақавий мулоқот” ноҳукумат ташкилоти, Нотижорат ҳуқуқ халқаро маркази, Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё — қонун устуворлиги платформаси”, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури, Европа Кенгашининг Венеция Комиссияси, Ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

10.06.2014 Конституция ва жамоатчилик назорати

Бу дунёда ҳеч нарса жамоатчилик эътиборидан четда қолмайди. Ҳар бир соҳани, ҳар бир йўналишни жамоатчилик назоратичалик тийрак кўз билан назорат қилиб бўлмайди. Ҳуқуқий демократик жамиятни шакллантириш сари дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётини бугун жамоат ташкилотларисиз тасаввур қилиш қийин. Шу боис ҳам ҳозирги кунда мамлакатимизда жамоат бирлашмалари фаолиятига жиддий эътибор қаратилмоқдаки, натижада уларнинг сони 6,5 мингтадан ошиб кетди. Жамоатчилик назоратининг конституционал мақомга эга бўлиши эса бундай фаолият турини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг юксак кўринишини намоён этади.

05.02.2014 МИЛЛИЙ МАРКАЗ ВЕБ-САЙТИ ОАВ НИГОҲИДА

Инсон ҳуқуқлари электрон кўринишда ҳам ҳимоя қилинади. Пойтахтимизда Инсон ҳуқуклари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ҳамкорлигида www.insonhuquqlari.uz веб-сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди.

01.01.2014 “Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари” журнали

Ўзбекистоннинг «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» журнали 1998 йилдан бошлаб нашр этилади. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази журналнинг муассислари ҳисобланади. Журналда материаллар ўзбек, инглиз ва рус тилларида эълон қилинади. Журнал йил чорагида бир марта чиқади.

29.11.2013 Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш миллий тизими: Ўзбекистон тажрибаcи
Фуқаролар ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шарт-шароитлар яратувчи фуқаролик институтларининг аҳамияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, мамлакатимиз Асосий Қонуни қоидаларини ҳаётга татбиқ этишнинг мантиқий давоми ҳисобланган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида ҳам таъкидланган.


Новости 11 - 20 из 50
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все