Ҳофман немис ва ўзбек юристи нигоҳида

Ҳофман немис ва ўзбек юристи нигоҳида


Ҳофман немис ва ўзбек юристи нигоҳида. /Арвед Блюмайер, Акмал Саидов. — Т.: Янги аср авлоди, 2013. – 80 6.

Таржимонлар: Равшан Султонов, Мирзаали Акбаров.

Ҳар бир мамлакат тарихида шундай инсонлар бўладики, улар чиндан ҳам унинг миллий мулки, бойлиги ҳисобланади. Қомусий манбаларда “немис романтизми руҳи”нинг тимсоли сифатида ўчмас ном қолдирган улуғ ёаувчи Эрнст Теодор Амадей Ҳофман таваллуд топгандан буён икки асрдан ошиқроқ вақт ўтди. Ушбу рисолада Ҳофман сермазмун ҳаётининг яна бир қирраси - унинг юридик фаолияти ҳақида сўз юритилади.

Рисоладан юридик фанлар доктори, Берлин очиқ университетининг собиқ профессори Арвед Бломайер ҳамда юридик фанлар доктори, қиёсий ва халқаро ҳуқуқ профессори Акмал Саидовнинг мақолалари ўрин олган.

Ушбу рисола Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиявий кўмагида чоп этилди.


Orqaga