Одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро шартномалар ва Ўзбекистон миллий қонунчилиги

Одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро шартномалар ва Ўзбекистон миллий қонунчилиги


Одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро шартномалар ва Ўзбекистон миллий қонунчилиги [Техt]: ҳужжатлар тўплами / Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси; масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи А.Х.Саидов. - Тошкент: “O’zbekiston”, 2012. 624 бет.

I. Саидов, А.Х. / масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи.

Ўзбекисгон Республикаси Бош прокурори, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси раиси Р.Кодировнинг умумий таҳрири остида

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази томонидан тайёрланган мазкур тўплам глобал, минтақавий ва миллий микёсда тобора долзарб масала бўлиб бораётган одам савдосига қарши курашиш масалаларига оид миллий ва халкаро хужжатларга бағишланган.

Тўпламда одам савдосига қарши курашиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Кенгаши каби халқаро ташкилотлар доирасида қабул қилинган халкаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бу соҳада Ўзбекистон томонидан қабул қилинган миллий қонунчилик ҳужжатлари тизимли равишда жамланган. Ўзбекистон Республикаси ва қатор хорижий давлатлар ўртасида фуқаролик ва жиноят ишлари, шу жумладан одам савдосига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлардан намуналар хам келтирилган.

Тўплам одам савдосига қарши курашиш борасида фаолият олиб бораётган вазирликлар ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, дипломатик ваколатхоналар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, мутахассислар, олий ўқув юртларининг ўкитувчилари, талабалар, илмий тадқиқотчилар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тингловчилари ҳамда бевосита фуқароларга мўлжалланган.

.


Orqaga