Инсон ҳуқуқлари бўйича Ахборот-ресурс маркази (АРМ)


 АРМ – инсон ҳуқуқлари бўйича ихтисослаштирилган китоб фондига эга бўлган ахборот- ресурс маркази ҳисобланади, унда инсон ҳуқуқларига доир 6 мингдан зиёд китоблар, журналлар ва бошқа адабиётлар жамланган.

АРМ инсон ҳуқуқлари соҳасига қизиқувчи барча шахслар учун очиқдир (талабалар, аспирантлар, давлат хизматчилари, тадқиқотчилар, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича мутахасcислар).

Иш кунлари ва манзили

АРМ душанба кунидан - жума кунигача соат 10.00дан – 12.30 гача ва 14.30дан – 17.00 гача очиқ. Миллий байрамлар ва Марказ томонидан анжуман ўтказиладиган кунлари кутубхонамиз фаолият кўрсатмайди. Шу сабабли, керакли маълумотлар олиш учун олдиндан қуйидаги телефонга мурожаат қилишингизни сўраймиз: (+998 71) 239 42 40

Манзил:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази

Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5/3, 100029


Orqaga