Ушбу ҳавола орқали Сиз 12.00.01 – “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи, 12.00.10 – “Халқаро ҳуқуқ” ҳамда 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар, социология фанлари)” ихтисосликлари бўйича илмий-тадқиқот мавзулари рўйхати билан танишиб чиқишингиз ва илмий тадқиқот мавзусини танлаб олишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан юриспруденция соҳасида амалга ошириладиган тадқиқотларнинг асосий йўналишларига тавсиялар:
- Янги таҳрирдаги Конституцияда ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари (назарий-ҳуқуқий таҳлил).
- Узбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти (янгича ғоялар ва қарашлар).
- Янги таҳрирдаги Конституцияда миллий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим принципларини такомиллашуви.
- Янги Ўзбекистонни қуриш жараёнида янги Конституция референдуми: назарий ва ҳуқуқий тахдил.
- Конституциявий ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти: “Янги Ўзбекистон - янгиланган Конституция” ракурсида.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда “Инсон - жамият - давлат”: янгича нормалар ва янгича тизим.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти: замонавий ёндашув.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда олий таълим муассасаларининг академик эркинлиги: ҳуқуқий асослар ва ҳуқуқий таҳлил.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда уй-жойга оид ҳуқуқларнинг кафолатлари: назарий ва амалий жиҳатлари.
- Фуқаролар ва юридик шахсларнинг судга мурожаат қилишни конституциявий тартиби: янгича нормалар ва янгича талқин.
- Процессуал ҳуқуқ тизимида малакали юридик ёрдамга бўлган ҳуқуқ: моддий ва процессуал ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда хорижда яшаётган Ватандошларнинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш масалалари.
- Жиноят процессида шахснинг сукут сақлаш ҳуқуқи.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши.
- Янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат хизматига киришнинг долзарб қоидалари (ҳуқуқий тавсифи ва талқини). '
- Меҳнат ҳуқуқий муносабатларини такомиллаштириш.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда сиёсий партиялар фаолияти билан ислоҳотлар тизими: истиқболдаги вазифалар шарҳи.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда оила ҳуқуқий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллашуви: назарий ва амалий жиҳатлари.
- Конституцияда фуқаролик жамияти институтларини такомиллашуви: янгиликлар ва истиқболдаги прогнозлар.
- Солиқ сиёсатининг конституциявий асосларини янада такомиллаштириш масалалари.
- Ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш усуллари: моддий ва процессуал ҳуқуқ тизимидаги конституциявий ислоҳотлар таҳлили.
- Ижод эркинлиги ва уни амалга оширишнинг янгича конституциявий кафолатлари: миллий ва хорижий тажриба киёсий таҳлили.
- Фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари.
- Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида янги таҳрирдаги Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланиши: назария ва амалиёт.
- Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат принциплари ҳуқуқий тадқиқ этиш масалалари.
- Ўрта ва узоқ истиқболли суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатни ривожлантириш концепциялари ҳуқуқий жиҳатлари.
- Мажоритар-пропорционал шаклга асосланган сайлов тизими ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба.
- Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципини ҳуқуқий тадқиқ этиш.
- Терговга қадар текширув жараёнида ҳимоячи мақоми: миллий ва хорижий тажриба қиёсий таҳлили.
- Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг янги тартибини ҳуқуқий тадқиқ этиш.
- Адвокатура институтини янада таквмиллаштириш ва адвокатлар фаолияти мустақиллигини таъминлаш масалалари: миллий ва хорижий амалиёт.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда жиноят процессуал нормаларнинг тавсифи ва кафолатлари: ислоҳотлар мазмуни ва талқини.
- Суд амалиётида Конституция нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг ҳуқуқий масалалари: миллий ва хорижий тенденциялар.
- Хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимоясини кучайтиришнинг конституциявий ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
- Суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг янги конституциявий талабларга риоя этишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
- Жамоат хавфсизлигини таъминлашда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари талабларига риоя этишнинг ҳуқуқий механизмларини такбмиллаштириш.
- Миллий гвардия тизимида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари талаблари асосида ҳарбий хизматчилар ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини такомиллаштириш.
- Янгитаҳрирдаги Конституция нормалари асосида жамоат хавфсизлиги соҳасиучун кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш.
- Экологик хавфсизликни таъминлашда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари талабларига риоя этишнинг ҳуқуқий механизмларини гакомиллаштириш.
- Иўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда янги Конституция нормалари талабларига риоя этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
- Оммавий тадбирлар ўтказишда инсон ҳуқуқларини янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари талаблари асосида таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
- Суриштирув жараёнида инсон ҳуқуқларини янги Конституция нормалари асосида таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
- Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш манбаи.
- Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида жиноят қонунчилигини такомиллаштириш.
- Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш.
- Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида жамоат хавфсизлиги соҳасини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш.
- Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида жиноят- ижроия қонунчилигини такомиллаштириш.
- Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг адвокатура фаолиятини тартибга солувчи нормаларини амалиётда қўллаш механизмларини такомиллаштириш.
- Терговга қадар текширув жараёнида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини қўллашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
- Тезкор қидирув фаолиятини амалга оширишда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига риоя этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
- Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини конституциявий- ҳуқуқий тартибга солиниши.
- Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асослари: назарий-қиёсий таҳлил.
- Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини баҳолайдиган асосий мезонларни (KPI) ишлаб чиқиш масалалари.
- Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг конституциявий ҳуқуқий асослари: ўзбек модели.
- Ўзбекистонда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг замонавий усуллари: назарий ва амалиёт.
- Маҳалла - муаммоларни ечадиган халқчил тизим: ислоҳотлар кўлами ва замонавий ёндашув.
- Янги таҳрирдаги Конституция: Парламент фаолиятидаги муҳим ўзгаришлар тавсифи.
- Ўзбекистон - дунёвий давлат: янгича қарашлар ва ҳуқуқий таҳлиллар.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари (назарий ва ҳуқуқий тахдил).
- Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқлари ва кафолатлари.
- Янги таҳрирдаги Конституция: Президент сайловини ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш истиқболлари.
- Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мезонларини конституциявий даражада мустаҳкамланиши: янгиликлар таҳлили.
- Янги таҳрирдаги Конституция: малакали тиббий ёрдам кафолатларини ҳуқуқий тавсифи.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда халқаро шартномаларнинг тан олиниши қоидалари: ҳуқуқий асослари ва тадқиқ этиш муаммолари.
- Янги таҳрирдаги Конституцияда ташқи сиёсат принципи сифатида давлатларнинг худудий яхлитлиги принципи: назарий ва ҳуқуқий тадқиқ этиш усуллари.