19.02.2019

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раиси вазифасини бажарувчи Мария дель Пилар Альварес-Ласо билан учрашув тафсилотлари

2019 йилнинг 18 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказида 

2019 йилнинг 18 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказида ташкилот директори биринчи ўринбосари М. Тиллабоев ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раиси в.б. Мария дель Пилар Альварес-Ласо хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

IMG_2276 - saytga.JPG

Учрашув давомида меҳмон Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг асосий фаолият йўналишлари, Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат сиёсати, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми якунлари билан таништирилди. 

Учрашув давомида ЮНЕСКО вакили таълим соҳасида гендер тенглигини таъминлаш, шунингдек, ифода эркинлигини амалга ошириш, Марказнинг ОАВ вакиллари билан ҳамкорлиги масалаларига қизиқиш билдирди. 

Orqaga