25.02.2019

АҚШ Давлат котибининг Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи М. Келлехер билан учрашув якунлари юзасидан

АҚШ Давлат котибининг Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи М. Келлехер билан учрашув якунлари юзасидан

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори А. Саидов ва АҚШ Давлат котибининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи М. Келлехер билан Ўзбек-Америка сиёсий маслаҳатлари 7-раунди дорасидаги учрашуви бўлиб ўтди. 

IMG_2580 - копия.JPG

Учрашув давомида Марказ директори АҚШ тарафига Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари борасидаги давлат сиёсати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг ПҚ-4056 рақамли Қарори билан белгиланган асосий вазифа ва функциялари ҳақида маълумот бериб ўтди. 

АҚШ вакиллари Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми якунлари, форум давомида берилган тавсияларни амалга ошириш бўйича мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган “Йўл харитаси”, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясининг БМТ Бош Ассамблеяси ҳужжати сифатида қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратдилар.  

Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги очиқ ҳамкорликнинг ошиб бораётган даражаси, хусусан, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги “сезиларли сапчиш”, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги муаммолар муҳокамасига тайёрлиги ва очиқлигига юқори баҳо беришди.

Orqaga