Ўзбекистон ва Корея: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик 30.08.2013

Ўзбекистон ва Корея: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик

2013 йил 30 август куни “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги роли: Ўзбекистон ва Корея Республикаси тажрибаси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан ташкил этилди. Давра суҳбатида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари томонидан ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятида қонунийликни таъминлашни ижтимоий назорат қилиш механизмини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий меъёрларни қўллаш амалиёти соҳасидаги иш тажрибаси ўртоқлашилди.

 2013 йил 30 август куни “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги роли: Ўзбекистон ва Корея Республикаси тажрибаси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан ташкил этилди.

Давра суҳбатида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари томонидан ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятида қонунийликни таъминлашни ижтимоий назорат қилиш механизмини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий меъёрларни қўллаш амалиёти соҳасидаги иш тажрибаси ўртоқлашилди. Тадбир давомида Ўзбекистонда мустақил тараққиёт йилларида ҳар қандай жамиятда инсоннинг ҳуқуқлари, асосий эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлигидан келиб чиқадиган янги халқаро тамойиллар ва меъёрларга асосланган ҳуқуқий макон яратилганлиги таъкидланди. Мамлакатда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсатни амалга оширишдаги ўзаро муносабатлари ва ижтимоий шериклиги асосидаги фаолиятини қамраб оладиган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий механизми шакллантирилди ва мунтазам такомиллаштириб борилмоқда.

Тадбир қатнашчилари юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамиятнинг асоси ва ҳуқуқий тизим етуклигининг кўрсаткичи эканлигини алоҳида уқтирдилар. Зеро, бу жамиятда ҳаётий жараёнларни бутун турфалигича тартибга солишга, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашишига кўмаклашадиган, жамиятдаги яхлитликни, ундаги тартибни қўллаб-қувватлайдиган ва мустаҳкамлайдиган омил ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқароларнинг ваколатли давлат органлари, муассасалари ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)нинг инсон ҳуқуқларига риоя этилишини ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги фаолияти айниқса муҳимдир.

Корея Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси вакили бу мамлакатнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибаси ҳақида гапириб берди.

Давра суҳбатида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга таъсирини кучайтириш, ахборот-маърифий, ноширлик ва таълим фаолиятини мувофиқлаштириш даражасини ошириш зарурлиги эътироф этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенат аъзолари, суд ва ҳуқуқ-тартибот органларининг, вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек дипломатик корпус ва Ўзбекистонда аккредитация қилинган халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан Корея Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Манба: http://www.parliament.gov.uz/uz/events/international/9477


Orqaga