Соғлом авлодни шакллантиришда конституциявий-ҳуқуқий билимларнинг ўрни 17.01.2014

Соғлом авлодни шакллантиришда конституциявий-ҳуқуқий билимларнинг ўрни

2014 йил 17 январь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги билан ҳамкорликда А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти мажлислар залида “Соғлом бола” йили муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш бўйича умумтаълим мактабларининг 5-6-7-8-9-синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси” номли луғат-маълумотномаларнинг тақдимотига бағишланган “Соғлом авлодни шакллантиришда конституциявий-ҳуқуқий билимларнинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир доирасида замонавий ҳуқуқий адабиётларни яратиш ўқувчиларнинг конституциявий билимларини оширишда муҳим омил эканлиги, конституциявий ҳуқуқий онг ва инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий таълимнинг ўрни, мактаб ўқувчиларига Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўргатишнинг долзарб масалалари кабилар муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда, тадбир давомида мактаб ўқувчиларининг конституциявий – ҳуқуқий билимларини оширишда ҳали ишга солинмаган имкониятлар, ҳуқуқий таълим тизимида юридик фан, таълим муассасалари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги мавжуд масалалар ҳам таҳлил этилди, шунингдек, очиқ ва конструктив руҳда ўтган муҳокамалар давомида замонавий ҳуқуқий адабиётларни яратиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тақдимот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳридаги БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) раҳбари Роберт Фудерич, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институлар, ННТ, ўқув ва илмий муассасалар вакиллари,  олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.


Orqaga