21.11.2018

“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари”

“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро давра суҳбати

2018 йил 21 ноябр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра сухбатида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро экспертлар, хусусан Рейн Мюллерсон (Эстония), Марчин Валецки (ЕХХТ), Сима Самарлар (Афғонистон) иштирок этишди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеевнинг “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармонини  долзарблиги ва мухимлиги ҳақида айтиб ўтилди.  Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қадриятлари ва принципларига давлат, жамият ва фуқароларнинг эътиборини оширишдан иборатдир.

Давра суҳбатида инсон ҳуқуқларини халқаро даражада таъминлашнинг долзарб масалалари, ҳозирги замонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларининг ўзига ҳос ҳусусиятлари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича институтларининг ривожланиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоат ташкилотларининг роли ҳақида муҳокама қилинди.

Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок этишди. 


Orqaga