20.12.2018

“Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти”

“Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 май кунги “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПФ-5434-сонли Фармонини бажарилиши юзасидан 2018 йил 18-19 декабрь кунлари Термиз давлат университетида, Сурхондарё вилояти Юридик коллежида, Термиз шахридаги 15 ва 11 сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

IMG_0823 - копия.JPG

Тадбирлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистондаги вакалотхонаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Сурхондарё вилоят хокимлиги, Термиз давлат университети, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси, Бухоро вилоят хокимлиги, Бухоро вилоят Адлия бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди ҳамда Бухоро давлат университети томонидан ташкил этилди.

IMG_0827 - копия.JPG

Давра суҳбатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи О.Норбоев, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими бош мутаҳассиси О.Ахмадов, Ахборот-ҳуқуқ бўлими етакчи мутаҳассиси О.Сабиров, Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи-Сурхондарё вилояти Юридик коллежи директори С.Саттаров, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Қ.Чориев, Бухоро давлат университети проректори А.Кадиров, Бухоро вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди вакиллари, талабалар Термиз шаҳридаги 15 ва 11 мактаблар, Бухоро шаҳридаги 12 ва 35 сонли мактаблар раҳбарияти, ўқитувчилар, ўқувчилар, Махалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

IMG_0959 - копия.JPG



Президентимизнинг ташаббуси билан қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Ҳарактлар стратегияси БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларини бажариш бўйича Ўзбекистоннинг «йўл харитаси» бўлди ва у беш босқичда амалга оширилмоқда. “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури”да белгиланган кенг қамровли ва улкан кўламли чора тадбирларнинг амалга оширилиши, шубҳасиз, давлат, жамият ва фуқароларнинг мазкур Декларация тамойиллари ҳамда қадриятларига эътибору эҳтиромни янада оширади, ўз навбатида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Тадбирлар давомида йиғилганларга бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар ва ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар тўғрисида, ўқувчилар ўртасида ўзаро билим алмашиш, ёшларни ўз конституциявий ҳуқуқларини ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини яхши тушуниб етишлари, ва фаоллигини оширишга ҳамда мустақил фикрлашга ўргатишга қаратилган баҳс мунозара тарзида ўтказилди.

Бундан ташқари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан бўлиб ўтган ўқув муассасалари кутубхона фондларини бойитиш ва илмий-услубий ёрдам тариқасида 50 нусхадан зиёд инсон ҳуқуқларига оид китоблар ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигига бағишланган брошюралар совға сифатида туҳфа қилинди.



Orqaga