27.02.2019

Ўзбек-Америка фуқаролик форуми бўлиб ўтди

Ўзбек-Америка фуқаролик форуми бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси биносида АҚШ Демократия, инсон ҳуқуқлари ва мехнат бюроси Давлат департаменти ёрдамчисининг ўринбосари М.Келлехер иштирокида, Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслахатлашувларининг 7-раунди доирасида Ўзбек-Америка фуқаролик форуми бўлиб ўтди.

IMG_2629.JPG

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон  Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хамда АҚШ-нинг Тошкентдаги  элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Тадбирда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Тараққиёт стратегияси маркази”, “Юксалиш” умуммилий харакати, Ногиронлар Ассоциацияси, “Эзгулик” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Ижтимоий фикр” Маркази ва фуқаролик жамияти институтлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, АҚШнинг Тошкентдаги  элчихонаси мутахассислари ва вакиллари иштирок этишди. 

IMG_2602.JPG

IMG_2608.JPG

Тадбирнинг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси хукуматининг фуқаролик жамияти билан хамкорлигини янада мустахкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг янги  усулари ва шаклларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиш ва таклифларни ишлаб чиқиш, америкалик экспертларни жалб қилган холда ушбу сохадаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболли йўналишларни мухокама қилиш, жорий сохани такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу сохадаги  хамкорликнинг истиқболли йўналишларини мухокама қилишдан иборатдир.

Тадбир давомида АҚШ томони вакилларига 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида фуқаролик жамиятини ривожлантириш қисми, фуқаролик жамиятининг роли ва ахамияти ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларини кўриб чиқиш шакллари ва усулларини  такомиллаштириш бўйича маълумот бериб ўтилди.

IMG_2635 - копия.JPG

IMG_2655 - копия.JPG

IMG_2696 - копия.JPG

IMG_2684 - копия.JPG

Шунингдек, америкалик экспертларнинг инновацион шакллар ва ривожланиш усулларини жорий қилиш бўйича Америка тажрибаси ҳақида фикрлар эшитилди, фуқаролик жамияти институтининг фаолияти, давлат органлари ўртасида қайта алоқа механизмларини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон ва АҚШнинг фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Конструктив муҳитда ўтказилган ушбу тадбир фуқаролик жамияти институтларининг жамият ривожланишининг турли мааслалари бўйича фаолиятини такомиллаштириш соҳасида мамлакатларимиз экспертлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга асос бўлди. 


Orqaga