20.05.2019

БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИ 1 ЁШДА

БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИ 1 ЁШДА

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги устувор йўналишлари ва қонун устуворлигини таъминлашдаги вазифалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги кадрларнинг салоҳиятини энг яхши, замонавий инновацион ёндашув ва амалиёт асосида янада ривожлантирилишини талаб қилади.

Фан ва таълим соҳасида инновацион ёндашувларни жорий қилиш, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, илмий ютуқлар аҳамияти ва натижаларини муҳокама қилиш платформасини яратиш мақсадида жорий йилнинг 16-17 май кунлари Бош прокуратура Академияси томонидан «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида илмий ва таълим салоҳиятини ошириш: замонавий тенденциялар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Тадбир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон Фармонига мувофиқ Бош прокуратура Академияси ташкил этилганининг бир йиллигига ва шу давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган бўлиб, БМТТД, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, «Минтақавий диалог» ХННТ ва бошқа ташкилотлар кўмагида ўтказилди.

Конференция иши ялпи ва тематик бўлимлар шаклида ташкил этилиб, уларда интеллектуал капитал ва технологияларни бирлаштириш борасидаги ҳамкорлик, юридик кадрларни тайёрлаш жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиш, коррупцияга қарши кураш ва жиноятчиликнинг олдини олиш соҳасидаги илмий-таълим фаолияти ҳамда таълим жараёни сифатини бошқариш масалалари муҳоқама қилинди.

Тадбирда 21 давлат ва 11 халқаро ташкилотларнинг илм-фан ва таълим соҳасида фаолият юритаётган 50 дан зиёд чет эллик экспертлари, шунингдек амалиётчи мутахассислари иштирок этишди.

Хусусан, конференцияда АҚШнинг Федерал тергов бюроси Академияси, Австрия Адлия вазирлигининг Судьялар ва прокурорларни тайёрлаш ва ўқитиш департаменти, Корея Республикасининг Адлия институти, Корея қонунчилик тадқиқоти институти, Малайзия коррупцияга қарши кураш академияси, Коррупцияга қарши кураш халқаро академияси, Беларусь Бош прокуратурасининг Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш муаммолари илмий-амалий маркази, Озарбайжон Бош прокуратурасининг Илмий-ўқув маркази, Украина Бош прокуратурасининг Миллий академияси, Молдованинг коррупцияга қарши курашиш миллий маркази, Россия Бош прокуратураси университети, АҚШ Федерал суд маркази, Франция Магистратура миллий мактаби, Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасининг Прокурор ходимларини касбий тайёрлаш маркази, шунингдек Бостон ҳуқуқ мактаби, М.Ломоносов номидаги МДУ, Киль университети (ГФР), Кембридж, Лунд (Швеция), Нагоя, Хельсинки университетлари, ХХваДБРАнинг Сибирь бошқарув институти ҳамда бошқа хорижий муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашишди.

Шунингдек, тадбирда БМТ орган ва агентликлари, ЕХҲТ, ЕИ делегацияси, Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ), «Минтақавий диалог» ХННТ, Ўзбекистондаги TICA вакиллиги, элчихоналар ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тўртта тематик бўлимда олиб борилган муҳокамалар натижаларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий ва таълим салоҳиятини ошириш, идоралараро ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган конференциянинг амалий тавсиялари қабул қилинди.

Конференция тадбирлари доирасида Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) кўмагида жиноят ва жиноий-процессуал қонунчилиги соҳаси бўйича ГФРдан ташриф буюрган экспертлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекси лойиҳалари қоидаларини муҳокама қилишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Анжуман дастурига мувофиқ, амалий машғулот ва масофавий таълим учун барча зарур шароитлар яратилган Бош прокуратура Академияси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Икки томонлама учрашувлар якунида Халқаро (IACA) ва Малайзия (МАСА) коррупцияга қарши курашиш академиялари, Туркия Адлия академияси, Украина Бош прокуратурасининг Миллий академияси, Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасининг Прокурор ходимларини касбий тайёрлаш марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувларга эришилди.

Кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасидаги хорижий ва миллий таълим муассасалари билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, аҳдлашув баённомалари ва бошқа ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида идоралараро илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва уларни  мувофиқлаштириш мақсадида Бош прокуратура Академияси, ТДЮУ, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, ИИВ Академияси, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, ДХХ институти, ДБҚнинг Божхона институти, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Қўшма қарори имзоланди.

Мазкур ҳужжат билан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва натижаларини амалиётга тадбиқ этишни таъминлашга йўналтирилган Илмий-тадқиқот консорциуми ташкил этилди.

Шу билан бирга, Академиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва ДБҚнинг Божхона институти билан ҳамкорлик меморандуми тузилди.

Манба: proacademy.uz 


akadprok 1.jpg

akadprok 2.jpg

akadprok 3.jpg

IMG_6640 - копия.JPG

IMG_6641 - копия.JPG


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Академияси
ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
ўртасида ҳамкорлик тўғрисида

МЕМОРАНДУМ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази (кейинги ўринларда - “Томонлар” деб аталувчилар), прокуратура ва Миллий марказ кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллапггириш йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан юксак манфаатдорликни эътироф этган ҳолда қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:

1-Модда
Мазкур Меморандумнинг мақсади Томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва муносабатларни, Томонларга юкланган вазифаларни сифатли ва маҳоратли бажарилишини таъминлаш учун зарур ҳуқуқий асосларни яратишдан иборат.

2-Модда
Томонлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишларда ҳамкорлик қилишга келипшб олдилар:
- ҳамкорликда қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, видеоконференцияларни ўтказиш, замонавий инновацион таълим тизимларини жорий этиш, шу жумладан, масофавий (электрон) таълим шаклидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Томонларнинг мутахассислари ва профессор-ўқитувчилар таркибини машғулотларни ўтказишга фаол жалб этиш;
- Томонларни ўзаро қизиқтирган масалалар бўйича ҳамкорликда турли форумлар: конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш;
- Томонлар ўтказаётган давра суҳбатлари, семинарлар, семинар- тренинглар, конференциялар ва бошқа тадбирларга ходимлар, профессор- ўқитувчилар таркибини жалб қилиш;
- замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган ўқув адабиётлари, ўқув-услубий материалларни тайёрлаш, ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар фондини, шунингдек глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб борилишида ҳамкорлик қилиш;
- Томонларни қизиқтирган таҳлилий маълумотномалар, тўпламлар, статистик маълумотлар ва бошқа материалларни ўз ичига олган зарур ахборотларни тизимли алмашиш;
- Томонларнинг ахборот-ресурс марказлари фондидан ўзаро фойдаланиш имкониятини яратиш, 
- Томонларнинг ахборот-ресурс марказларини профессор- ўқитувчилар томонидан яратилган дарслик, ўқув қўлланмалари ва уларнинг электрон шакли билан бойитиб бориш;
- амалий тажриба алмашиш ва мулоқот қилиш мақсадида Томонларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, ҳамкорлиқца стажировка ва маслаҳатлашувлар ўтказиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оншриш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқ соҳасининг бошқа долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқот лойиҳалари ҳамда грантларни биргаликда амалга ошириш;
- давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари, илмий- тадқиқот ва ахборот-таҳлилий муассасалар ходимлари, таълим муассасалари олимлари ва ўқитувчиларини миллий экспертлар сифатида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларга жалб этиш борасида ҳамкорлик қилиш;
- БМТ низомий ва шартномавий органларининг тавсияларига мувофиқ халқаро тажриба ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида биргаликда мақсадли тадқиқотлар ўтказиш;
- давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасалари, илмий ва таълим муассасалари ҳамда бошқа тузилмаларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолият амалиётини жойларда бевосита ўрганилган тахдилий маълумотлар билан таъминлаш;
- инсон хуқуқлари ва эркинликлари масалалари бўйича маърифат ва таълим тизимини такомиллаштиришга ёрдам кўрсатиш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга йўналтирилган миллий дастурлар ва ҳаракат режаларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш;
- инсон ҳуқуқлари соҳасида давлат орғанлари ва ташкилотлари ходимларини ўқитишни биргаликда амалга оншриш;
- Томонларнинг илмий нашрларида мақолалар чоп этиш;
- тингловчи ва тадқиқотчиларнинг диссертация ва илмий-тадқиқот ишларига илмий раҳбарлик қилиш;
-  илмий кенгаш ва илмий семинар ишларида иштирок этиш;
- Томонларнинг ресурслари ва инфраструктурасидан самарали фойдаланиш.

3-Модда
Мазкур Меморандум Томонларнинг ўзаро келишувига асосан:
- қўшма режа ва дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
- режадан ташқари ҳамкорликдаги тадбирларни ташкиллапггириш ва амалга опшриш, 
- давлат дастурларини амалга оншришга йўналтирилган лойиҳаларни тайёрлаш;
- қўшма ишчи ва эксперт гуруҳларини ташкил этиш орқали бажарилади.

Ушбу Меморандумнинг бандларини амалга ошириш учун Томонлар ўзаро келишув бўйича мувофиқлапггирувчи кенгашлар ва бошқа маслаҳат органларини тузиши, ҳамкорликнинг бошқа келишилган шаклларини ҳам ўрнатишлари мумкин.

4-Модда
Ҳар бир Томон ушбу Меморандумни амалга оншришда, шунингдек унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, қабул қилинган ёки бошқа Томонга тақдим этилган маълумотлар ва бошқа ахборотларнинг сир сақланйшига риоя қилади. Ҳужжатлар, маълумотлар ёки бошқа ахборотлар бошқа Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз ошкор қилиниши ёки тақдим қилиниши мумкин эмас.

5-Модда
Ушбу Меморандумга Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар Меморандумнинг ажралмас қисми сифатида алоҳида баённомалар орқали расмийлаштирилади.


6-Модда
Мазкур Меморандум Томонлар имзолаган вақтдан эътиборан кучга киради ва беш йил давомида амал қилади.
Башарти Томонлардан бири мазкур Меморандумнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма шаклда бошқа Томонни огоҳлантирмаса, унинг амал қилиш муддати ўз ўзидан кейинги беш йил муддатга узайтирилади.

7-Модда
Мазкур Меморандум 2019 йил 16 май куни Тошкент шаҳрида ўзбек тилида икки нусхада тузилди. Ҳар икки нусха бир хил юридик кучга эга.


Orqaga