29.05.2019

«Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт»нинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси лойихаси

«Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт»нинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси лойихаси

2019 йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан биргаликда ташкил этилган «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт»нинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси лойихасини эшитуви бўлиб ўтди.

Эшитув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги  ПҚ-4056-сон қарорининг 5 банди 2 хатбошиси ижроси юзасидан ташкил этилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси, Оила ва аёллар масалалари бўйича Парламент комиссияси аъзолари, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари, инсон ҳуқуқлар бўйича миллий институтлар, илмий-ўқув муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт 1966 йил 16 декабрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 2200 А (XXI) резолюцияси билан қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси мазкур Пактга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги Қарори билан қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси томонидан 2004 ва 2010 йилларда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи ва Иккинчи миллий маърузалари тақдим этилган.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 37 давлат органлари ва ННТлар иштирокида тайёрланган. Учинчи миллий маърузани тайёрлаш учун БМТ Инсон хуқуқлари бўйича Кенгашнинг ва келишув органларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари сохасидаги Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини (2014-2016 йй.) кўриб чиқиш натижалари бўйича тавсияларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган Миллий харакатлар режаси ва унинг III бўлими яъни “БМТнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича Қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг Иккинчи миллий маърузасини (2015-2017 йй.) кўриб чиқиш натижалари бўйича тавсияларини бажариш” асос бўлди.

Маърузани тайёрлашда Пактнинг 16 ва 17-моддалари асосида иштирокчи давлатлар томонидан тақдим этилиши белгиланган аниқ шартномалар бўйича хужжатларни тайёрлаш Раҳбарий принципларида мустахкамлаб қўйилган БМТнинг иқтисодий, ижтимоий, ва маданий ҳуқуқлар бўйича Қўмитасининг талаблари инобатга олинган. Маърузада асосий эътибор 2014-2019 йилларда мамлакатда бўлиб ўтган энг муҳим, туб ўзгаришларни ва Иккинчи даврий маърузани кўриб чиқиш натижаси бўйича берилган якунловчи мулоҳазалар ва тавсияларни бажариш бўйича қилинган ишларни ёритишга қаратилган.

Тадбир якунида қўмита аъзолари ва тадбир иштирокчилари томонидан соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимига оид саволлар, фикр-мулоҳазалар ва амалий таклифлар билдирилиб, очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилиш ниҳоясида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси лойиҳаси эшитиш якунлари бўйича таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, БМТ нинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар бўйича қўмитасига юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига йўлланди.


Orqaga