03.08.2019

Россияда Ўзбекистоннинг 18 нафар фуқароси қулликда ушлаб турилгани аниқланди

Россияда Ўзбекистоннинг 18 нафар фуқароси қулликда ушлаб турилгани аниқланди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси 18 нафар Ўзбекистон фуқароларини қулликда ушлаб туришда гумонланувчи шахслар Москва области полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида жойлаштирилган хабарда айтилишича, айни пайтда жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш, жумладан жабрланган юртдошларга ватанга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш билан шуғулланмоқда.

Манба: kun.uz


Orqaga