Фуқаролик жамиятининг кўзгуси 30.01.2014

Фуқаролик жамиятининг кўзгуси

Тошкентда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази муассисларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази муассислари вакиллари, жамиятшунослар, иқтисодчилар, сиёсатшунослар, журналистлар ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда марказнинг 2013 йилги фаолияти билан боғлиқ масалалар ва яқин истиқболдаги режалари муҳокама этилди.

Тошкентда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази муассисларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази муассислари вакиллари, жамиятшунослар, иқтисодчилар, сиёсатшунослар, журналистлар ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда марказнинг 2013 йилги фаолияти билан боғлиқ масалалар ва яқин истиқболдаги режалари муҳокама этилди.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида таъкидланганидек, фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда, шунингдек, жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бири бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 1997 йил 25 июнда қабул қилинган «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги фармонига мувофиқ ташкил этилган «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази бу жараёнда муҳим ўрин тутади. Марказ томонидан ўтказилаётган ижтимоий тадқиқотларнинг асосий мақсади фуқароларимизнинг барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши ҳақида нафақат давлат ва нодавлат ташкилотлар, балки аҳоли кенг қатламларини ҳам хабардор қилишдан иборат. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг ўринбосари, профессор Озод Отамирзаев шу ҳақида сўз юритди.

Тадбирда марказ ташкил этилганидан буён жамиятимиз ҳаётидаги ўта муҳим масалалар бўйича 330 га яқин мақсадли ижтимоий тадқиқот ва сўров ўтказилгани таъкидланди. Мазкур тадбирларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан қарийб 7 мингта маҳалла қамраб олинди.

Президентимиз томонидан Обод турмуш йили, деб эълон қилинган 2013 йил «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази учун ҳам самарали бўлди. Ўтган йилги илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси линияси бўйича давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқиш доирасида ўтказилди. Хусусан, «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантириш услубини такомиллаштириш муаммолари» мавзусида фундаментал тадқиқот ва «Ўзбекистон жамиятини модернизация қилиш жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича амалий ижтимоий тадқиқотлар: назария, услублар, амалиёт» мавзусида тадқиқот ишлаб чиқилди.

2013 йилда марказ томонидан «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий позиция, маънавият, ижтимоий мақсадлар», «Ўзбекистон – кўп миллатли мамлакат», «Оила ва маънавият» мавзуларида кенг кўламли ижтимоий тадқиқотлар ўтказилди. «Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар жамоатчилик фикри нигоҳида», «Жамият ва оммавий ахборот воситалари: фикрлар, эҳтиёж, афзалликлар, рейтинг», «Одам савдосига қарши кураш жамоатчилик фикри нигоҳида», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови» ва бошқа мавзуларда мақсадли ижтимоий тадқиқотлар ўтказилди.

Ўтган йили марказ илмий-услубий ишлар яратиш ва мутахассислар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Қатор комплекс ижтимоий тадқиқотларни ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар дастурлари, услубий ишланма ва воситалар кўриб чиқилиб, тасдиқланди. Бундан ташқари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети билан ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага биноан «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳузурида жамиятшунослик кафедраси филиали ташкил этилди. Бу ерда жамиятшунослик бўлими талабалари ишлаб чиқариш ва диплом амалиётини ўташи, маърузалар тинглаши ва «Амалий ижтимоий тадқиқотлар» курсида амалий машғулотларда иштирок этиши мумкин.

Йиғилиш иштирокчилари марказнинг 2014 йилги лойиҳалари билан ҳам танишди.

ЎзА, Меҳрибон Маметова

Манба: http://uza.uz/oz/society/30607/


Orqaga