29.11.2018

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”

Лойиҳанинг мақсади – инсон ҳуқуқлари ҳамда қонун устуворлиги бўйича миллий институтларни БМТнинг Уставдан ва Шартномавий органлари тавсияларини самарали ва шаффоф, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро ҳуқуқий мажбуриятларига мувофиқ тарзда ҳаётга тадбиқ этишни кучайтиришдан иборат бўлди.

2018 йилнинг 29 ноябр куни Тошкентда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар матбуот ва ахборот хизматлари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистон вазирлик ва идоралар ходимлари иштирок этдилар.

IMG_0314 - 739+523.JPG

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистондаги ваколатхонасининг “БМТ Устав ва Шартномавий органлари тавсияларининг Ўзбекистонда тадбиқ этилишига кўмаклашиш” биргаликдаги лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Лойиҳанинг мақсади – инсон ҳуқуқлари ҳамда қонун устуворлиги бўйича миллий институтларни БМТнинг Уставдан ва Шартномавий органлари тавсияларини самарали ва шаффоф, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро ҳуқуқий мажбуриятларига мувофиқ тарзда ҳаётга тадбиқ этишни кучайтиришдан иборат бўлди.

Семинарда ахборот хизматлари ходимлари учун тайёрланаётган қўлланма концепцияси ва тузилмаси муҳокама қилиндики, у Ахборот Хизмати фаолияти “Йўл харитаси”нинг вазирлик ва идоралар ичида тезкорлик ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида қўлланилади.

Семинар иштирокчилари журналистлар орасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳамда улар томонидан ОАВ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида билдирилган фикрлар билан танишдилар.


Orqaga