11.12.2018

«Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий кафолатини мустаҳкамлаш – Ўзбекистон Республикасидаги демократик ислоҳотлар янги босқичининг муҳим йўналиши» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

«Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий кафолатини мустаҳкамлаш – Ўзбекистон Республикасидаги демократик ислоҳотлар янги босқичининг муҳим йўналиши» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

«Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий кафолатини мустаҳкамлаш – Ўзбекистон Республикасидаги демократик ислоҳотлар янги босқичининг муҳим йўналиши» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази, БМТТД, ЕХҲТ лойиҳалари координатори, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ф.Эберт номидаги жамғарма, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилди.

Халқаро анжуман ишида сенаторлар,  депутатлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, инсон ҳуқуқлари  бўйича миллий институтлар, илмий ва таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шунингдек халқаро экспертлар Г.Клеменчич (Словения), А.Хедерих (Словения), А.Гуардино (АҚШ) иштирок этди.

IMG_0595 - копия.JPG

Анжуман халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонунийликка эришиш ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ишлар билан таништириш маысадида ўтказилди. У Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигига бағишланди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилаётгани ҳақидаги фикрларига эътибор қаратилди. Ҳақиқатан ҳам, Бош Қомусимиз халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжатдир. Айни пайтда биз Асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини яхши тушунамиз. Яъни, халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак. 

Шу мақсадда ўтган йили мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат моҳиятига кўра жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги тизимли ислоҳотларнинг “йўл харитаси”га айланди”.

Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилишнинг ишончли кафили эканлиги қайд этилди. Конституцияда Ўзбекистоннинг демократия ва ижтимоий адолатга содиқлиги, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш устувор вазифа сифатида белгилаб олингани мустаҳкамлаб қўйилган.

Халқаро анжуман иштирокчилари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини конституциялаштиришнинг асосий тенденциялари, ушбу соҳада давлат институтлари ва жамоатчилик тузилмалари фаолиятини татибга солишнинг конституциявий механизмлари; конституциявий ривожланиш нуқтаи назаридан инсон ҳуқуқлари халқаро ва миллий стандартларининг ўзаро алоқаси ва таъсири масалаларида замонавий ёндашувлар; қонунчиликнинг Конституция қоидаларига мувофиқлиги устидан конституциявий назоратнинг илғор кўринишлари, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашда конституциявий адолатнинг роли муҳокама қилинди. Давлат ва жамият фаолиятида жамоатчилик бошқарувининг кўринишлари ва йўналишларини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу билан бирга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини такомиллаштиришда Конституция қоидаларининг таъсирини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига, биринчи навбатда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига тўла мувофиқлиги қайд этилди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида мавжуд инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг барчаси, яъни инсоннинг шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар ва асосий эркинликлари мустаҳкамланган. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясиниг халқаро аҳамияти унда демократик жамиятнинг олий қадриятлари – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари мустаҳкамланганлигида яққол намоён бўлади. Ўзбекистон Конституциясида бевосита ва миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўли билан амалга ошириладиган ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари устуворлиги эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида истисно ҳолларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши мумкинлиги бўйича халқаро стандарт ва асослар мужассам. Бу Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари чекланиши жамоатчилик назорати, жамоатчилик хулқини ҳимоя қилиш ва бошқа шахслар ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш зарур бўлган ҳолларда, шунингдек қонунда мустаҳкамланган асослар бўйича амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисидаги 29-моддасини имплементация қилинганлиги билан асосланади.
Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шахс, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг демократик тамойилларини белгилаб берганини таъкидладилар. Бош Қомусимизда фуқаролар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўлиқ кафолатлангандир.

Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий-ҳуқуқий кафолатларини янада кучайтиришга йўналтирилган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази

Orqaga