03.09.2019

Google YouTube орқали болаларга оид маълумотларни тўплагани учун 200 млн доллар жарима тўлайди

Google YouTube орқали болаларга оид маълумотларни тўплагани учун 200 млн доллар жарима тўлайди

Google компанияси YouTube видеоплатформасида болаларга оид маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузгани учун 200 миллион доллар жарима тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Ўтган йили шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича гуруҳлар коалицияси Федерал савдо комиссиясига YouTube вояга етмаганларга оид маълумотларни уларнинг ота-оналари розилигисиз тўплагани ва бу маълумотлардан манзилли рекламада фойдалангани устидан шикоят қилганди. 

Нашрнинг эслатишича, Google 2012 йилда ҳам худди шу қонунбузарлик учун жарима тўлаган, аммо ўшанда жарима миқдори ҳозиргидан ўн баробар кам бўлган.  

Америка қонунчилигига кўра, 13 ёшдан кичик болалар тўғрисидаги маълумотларни фақатгина уларнинг ота-оналари розилиги билан йиғиш мумкин.

Манба: kun.uz

Orqaga