11.09.2019

11 сентябрни эслаб. АҚШда байроқлар туширилади

11 сентябрни эслаб. АҚШда байроқлар туширилади

АҚШ президенти Дональд Трамп 2001 йил  11 сентябрь воқеалари қурбонларини хотирлаш муносабати билан байроқларни туширишга фармон берди, дейилади Оқ уй матбуот хизмати хабарида.

Америка лидери 11 сентябрни Ватанпарвар куни дея эълон қилиб, барча департаментлар, агентликлар ва идораларни 2001 йил 11 сентябрь воқеалари қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтириб, байроқларни тушириб қўйишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилнинг 11 сентябри энг йирик террор ҳужуми уюштирилган кун сифатида тарихнинг қора саҳифаларига кирди. Оқибатда 2977 киши ҳалок бўлган, 24 нафар инсон бедарак йўқолганди. Террорчилар олиб қочган самолётлардан иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази жойлашган эгизак минораларга келиб урилганди.

Америка комиссияси хунрезликда «Ал-Қоида» ва унинг етакчиси Усама бин Лодинни айбдор деб топганди.

Манба: xabar.uz

Orqaga