Ирина Бокова ироқлик журналистларнинг ўлимини тергов қилишни сўради 03.01.2014

Ирина Бокова ироқлик журналистларнинг ўлимини тергов қилишни сўради

ЮНЕСКОнинг Бош директори Ирина Бокова Ироқда 6 нафар ОАВ ходимларининг ўлимига нисбатан ўз хавотирдалигини билдирди. Улардан беш нафари 23 декабрь куни Тикритдаги "Салоҳиддин" телестанциясига ҳужум уюштирган террористлар ўз жонига қасд қилишлари оқибатида ҳалок бўлганлар. "Рамада овози" радио мухбири Боғдоддан ғарбда жойлашган Рамада шаҳрида қуролли тўқнашув чоғида ўлдирилган. Ирина Бокова журналистларга нисбатан амалга оширилган ҳолатни ваҳшийлик деб баён қилди. У ОАВ ходимларига ҳужум миллий муросага келиш ва тикланиш жараёнига таҳдид солишини алоҳида таъкидлаб ўтди. ЮНЕСКО раҳбарияти ҳукумат кучларини ОАВ ходимларини ҳалок бўлишига айбдор бўлган шахсларни топиш ва жазолашга даъват этди.

ЮНЕСКОнинг Бош директори Ирина Бокова Ироқда 6 нафар ОАВ ходимларининг ўлимига нисбатан ўз хавотирдалигини билдирди. 

Улардан беш нафари 23 декабрь куни Тикритдаги "Салоҳиддин" телестанциясига ҳужум уюштирган террористлар ўз жонига қасд қилишлари оқибатида ҳалок бўлганлар. "Рамада овози" радио мухбири Боғдоддан ғарбда жойлашган Рамада шаҳрида қуролли тўқнашув чоғида ўлдирилган. 

Ирина Бокова журналистларга нисбатан амалга оширилган ҳолатни ваҳшийлик деб баён қилди. У ОАВ ходимларига ҳужум миллий муросага келиш ва тикланиш жараёнига таҳдид солишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

ЮНЕСКО раҳбарияти ҳукумат кучларини ОАВ ходимларини ҳалок бўлишига айбдор бўлган шахсларни топиш ва жазолашга даъват этди.

Манба: www.un.org

       


Orqaga