БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Нави Пиллэй Таиланд ҳукуматини туҳмат дея жиноий таъқиб остига олинган икки нафар журналистни оқлашга чақирди 26.12.2013

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Нави Пиллэй Таиланд ҳукуматини туҳмат дея жиноий таъқиб остига олинган икки нафар журналистни оқлашга чақирди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Нави Пиллэй Таиланд ҳукуматини туҳмат дея жиноий таъқиб остига олинган икки нафар журналистни оқлашга чақирди. Бу журналистлар тай харбий-денгиз кучларини одам савдосига алоқаси бор, дея мақола беришган. “Кишини шарманда қиладиган маълумотларни матбуотда эълон қилганлиги учун жиноий кузатувга олиш матбуот эркинлигини чеклашга олиб келади”, дея таъкидлади БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари матбуот котиби Равина Шамсадани.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Нави Пиллэй Таиланд ҳукуматини туҳмат дея жиноий таъқиб остига олинган икки нафар журналистни оқлашга чақирди.

Бу журналистлар тай харбий-денгиз кучларини одам савдосига алоқаси бор, дея мақола беришган.

“Кишини шарманда қиладиган маълумотларни матбуотда эълон қилганлиги учун жиноий кузатувга олиш матбуот эркинлигини чеклашга олиб келади”, дея таъкидлади БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари матбуот котиби Равина Шамсадани.

Таиланд ҳукумати «Phuketwan» номли унчалик катта бўлмаган инглиз тилидаги газетанинг Бош муҳаррири Алан Морисон ва журналист Чутиму Сидасатьянни  «Reuters» агентлигининг материалида Таиланд ҳарбий-денгиз кучларини Мьянмалик рохиндж қочоқларини сотганлиги тўғрисида мақола чоп этганликда айблашган.

Материал тай газетасининг сайтида 17 июль куни чоп этилган. Бош муҳаррир ва журналистни комьютер жиноятчилигини бузганликда айбланган.

Айбланаётганларга кишини шарманда қиладиган маълумотларни матбуотда эълон қилганлиги учун икки йил қамоқ жазоси, Интернетда мақола бергани учун беш йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳамда 3 минг АҚШ доллари миқдорида жарима жазосини бериш назарда тутилган.

Манба: www.un.org


Orqaga