Пан Ги Мун 2014 йил Нобель тинчлик мукофоти совриндорларини табриклади 10.10.2014

Пан Ги Мун 2014 йил Нобель тинчлик мукофоти совриндорларини табриклади

Бугун Осло шаҳрида 2014 йил Нобель тинчлик мукофоти лауреатлари эълон қилинди. Булар Покистонлик 17 ёшли мактаб ўқувчиси Малала Юсуфзай ва Ҳиндистондан 60 ёшлик Кайлаш Сатьяртхилардир.

БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун ғолибларни табриклаб, уларни бола ҳуқуқларининг икки буюк курашчиси деб атади. “Мен иккала пешқадамни ушбу муносиб эътироф билан табриклайман. Бугун ҳақиқий ғолиб тинчлик фарзандлари бўлди”, - дея Пан Ги Мун ўз баёнотида тўхталиб ўтганилиги ҳақида БМТнинг матбуот котиби маълум қилди.

Қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоялагани учун Малала Юсуфзай 2012 йилнинг октябрь ойида толибонлар босқинининг қурбонига айланган эди.

Пан Ги Мун Малала Юсуфзайни «БМТнинг қизи» деб номлаб, БМТ у билан биргаликда экстремизм билан курашиши ва зўравонликдан эркин яшаш ҳамда таълим олиш ҳуқуқидан фойдаланишда қизлар ҳуқуқини талаб қилишга ваъда берди.

Кайлаш Сатьяртхи бутун умрини болаликнинг илк кунларидан меҳнат қилишга мажбур бўлган болаларни ҳимоя қилишга бағишлади.

БМТ Бош котибининг баёнотида ёзилишича “Кайлаш Сатьяртхи мажбурий меҳнатдан азият чекаётган миллионлаб болалар учун адолат, глобал таълим ва муносиб ҳаёт учун курашаётганларнинг энг олдинги сафларидан бирида ўрин эгаллайди”.

Шунингдек, лауреатларни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, ЮНЕСКО ва ЮНИСЕФ раҳбарлари ҳам қутладилар. БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) баёнотида айтилишича эса, ушбу мукофот бутун жаҳонда ўзларининг таълим олиш ҳуқуқлари ва ҳимояси учун курашаётган миллионлаб номлари айтилмаган ва номаълум болаларни илҳомлантиради.


Манба: БМТнинг Янгиликлар маркази


Orqaga