Қабул талаблари

ҚАБУЛ ШАРТЛАРИ ҲАҚИДА

 

I.Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

магистр ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;

диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилувчи илмий мақолаларга эга бўлганлар (илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезислари).

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Марказ директори номига мустақил изланувчиликка қабул қилиш ҳақида ариза;

талабгорнинг қисқача биографик маълумотномаси;

олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

иш жойидан тавсифнома.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишда диссертация ҳимоясига қадар изланувчилар:

ихтисослик ҳамда чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириши;

диссертация бўйича умумий сони 7 тадан кам бўлмаган илмий иш эълон қилиши, хусусан:

- улардан камида 3 та илмий мақола (жумладан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола) ОАK Рўйхатига киритилган нашрларда чоп этилиши;

- диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқиш уч йилгача давом этади.

 

  1. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган илмий даражага эга бўлганлар;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилувчи илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Марказ директори номига мустақил изланувчиликка қабул қилиш ҳақида ариза;

талабгорнинг қисқача биографик маълумотномаси;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

иш жойидан тавсифнома.

 

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун диссертация ҳимоя қилишгача изланувчилар:

диссертация бўйича умумий сони 15 тадан кам бўлмаган илмий иш эълон қилиши, хусусан:

- улардан 10 та мақола ОАK Рўйхатига киритилган илмий нашрларда, 1 таси тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида эълон қилинган бўлиши;

- диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши;

- ижтимоий-гуманитар фанлари соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиниши шарт.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech