Биз ҳақимизда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази  инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланади

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги  Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти самарадорлигини ошириш ва             инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида              2018 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базанинг тизимли шакллантирилишини ташкил этиш, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашида Ўзбекистон Республикасининг  аъзолигини самарали амалга ошириш доирасида  2022 йил 25 марта   Ўзбекистон Республикаси Президенти «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида»ги Қарорини имзолади.

Марказ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech