Янги Ўзбекистон мўъжизаси

– Бугун биз яна бир марта Янги Ўзбекистон мўъжизасига гувоҳ бўлиб турибмиз. «Мўъжиза» истилоҳини бежиз ишлатмадим. Негаки...

Мен бундан уч йил аввал ҳам бу жойга келганман. Ўша вақтда «Сангардак» сиҳатгоҳи учун шу масканда жой танланиб, ўрни текисланаётган экан. Қисқа вақт ичида мана шундай ҳайбатли иншоотнинг пайдо бўлиши мўъжиза эмасми?

Дунёда жуда кўп шаршаралар бор. Улардан энг машҳури Ниагара ҳисобланади. Мен у ерга борганман ва Ниагара билан Сангардакни солиштириб кўрганман. Ва амин бўлганманки, Сангардакка ўхшаши дунёда йўқ. Мисол учун, Ниагара 27 метр баландликдан, Сангардак эса 150 метр баландликдан оқиб тушар экан. Тўғри, Ниагара Сангардакка қараганда сал кенгроқ бўлиши мумкин, лекин Сангардак тоғдаги булоқлардан ҳосил бўлган кўлдан тушадиган шаршаралиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ҳам мўъжиза эмасми?

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қисқа муддатда бу гўзал масканда  мана шундай замонавий сиҳатгоҳ қуриб, фойдаланишга топшираётганини эса ҳар қанча эътироф этсак, арзийди.

Бу кошона нафақат Сурхондарё аҳли, балки бутун мамлакатимиз аҳолисига муносиб совға бўлди, десам, муболаға бўлмайди. Бунинг учун ушбу лойиҳа ташаббускори муҳтарам Президентимизга қанча тасанно айтсак, шунча оз.

 

Акмал САИДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси спикерининг

биринчи ўринбосари,

Инсон ҳуқуқлари

бўйича Миллий марказ

директори, академик

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech