Шу кунларда Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон касаба уюшмалари раҳбарлари мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган делегациялар аъзолари билан учрашув ўтказди.
Тадбир аввалида республикамизда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббускорлиги натижасида меҳнат муносабатлари тизимида сезиларли ўзгаришлар бўлгани, соҳада ташкилий-ҳуқуқий, қонунчилик ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилгани маълум қилинди.
- Қўшилди: 22.09.2022
- Кўришлар: 2528
- Чоп этиш