Ўтган йили Афғонистонни ҳисобга олмаганда учта мамлакат Амударёдан тахминан 47,58 км куб сув олган.
Метеожурналнинг ёзишича, 2023 йил Амударё Афғонистон ҳисобга олинмаганда уч мамлакат – Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонга тахминан 47,58 км куб сув берган.
Ўзбекистон ўтган йили Амударёнинг 38,4 фоиз (тахминан 18,3 км куб), Тожикистон эса 19,8 фоиз (тахминан 9,4 км куб) сувидан фойдаланган.
Нашрга кўра, Туркманистон сувдан самарасиз фойдаланаётган давлат орасида етакчилардан бири. Расмий аҳоли маълумотларидан келиб чиқилса, Туркманистонда 2023 йилда Амударёдан сув олиш аҳоли жон бошига 6741,7 метр кубни ташкил қилган.
Ойлар кесимида ҳам Туркманистон Амударёдан энг кўп фойдаланувчи бўлган. Фақат феврал, март ва июл ойларида Ўзбекистон Туркманистонга нисбатан Амударёдан кўпроқ сув олган.
Олдинроқ Ўзбекистонда Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасалари ташкил этилиши хабар қилинганди.
Kun.uz
- Қўшилди: 16.02.2024
- Кўришлар: 2162
- Чоп этиш