Универсал даврий ҳисобот

Универсал даврий хисобот (УДХ) БМТга аъзо барча давлатларда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқишнинг ягона механизми ҳисобланади. УДХ Инсон Ҳуқуқлари Кенгаш таркибига киради ва ҳар бир мамлакат учун инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича кўрилган чоралар-тадбирлар тўғрисида маълумот бериш, шунингдек ушбу соҳадаги мажбуриятларини бажариш имкониятини беради.

УДХ Кенгашнинг асосий хусусиятларидан бири бўлган инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш пайтида барча давлатларга тенг ёндашувни кафолатлашга интилади. Ушбу механизм барча мамлакатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш ва дунёнинг исталган нуқтасида жиноятларга қарши курашишнинг якуний мақсадига еришиш учун мўлжалланган. Бугунги кунда бундай механизмга таққослай оладиган  универсал механизм мавжуд эмас.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech