2020 йил 2-3 март кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 128-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрсидаги халқаро пакт қоидаларини бажариши бўйича Бешинчи даврий ҳисоботи кўриб чиқилди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрсидаги халқаро пакт қоидаларини бажариши бўйича Бешинчи даврий ҳисоботи юзасидан ўзининг 26 та тавсияларда иборат бўлган якуний хулосаларини тақдим этди.
Бугунги кунда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрсидаги халқаро пакт қоидаларини бажариши бўйича Бешинчи даврий ҳисоботи юзасидан БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг берган тавсияларини бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилган.