Қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ўз ваколатларини коррупцияга қарши муросасиз муносабатда амалга оширади. Коррупцияга қарши курашиш тизимига оид қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президентнинг қарор, фармон ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда Давлат дастурларида белгиланган қоидаларни ўз фаолияти доирасида тўлиқ акс эттиради.
- Ўзбекистон Республикасининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга Қарши Конвенсиясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни. https://lex.uz/docs/-1369505
- Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонуни. https://lex.uz/docs/2381133
- Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни. https://lex.uz/docs/-3088008
- Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни. https://lex.uz/docs/5382974
- Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни. https://lex.uz/docs/3679092
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/-4875784
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/-5495529
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори. https://lex.uz/docs/-5495533
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/-6066512
- Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни. https://lex.uz/docs/-6561894
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/-6676585
Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон - 2030 стратегиясида ҳам асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланган. Ўзбекистон - 2030 стратегиясининг ИВ-йўналиши 89-бандида 2030-йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари сифатида «Транспаренcй Интернатионал» халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида камида 50 поғонага кўтарилишга эришиш, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини 2 баробарга камайтиришга эришиш, давлат харидларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари, товар ва хизматларнинг нархи бозор қийматидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий қилиш, 100 фоиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш кўзда тутилган.