Қўшма Штатлар Ғазо сектори қирғоғига гуманитар ёрдам етказиш мақсадида минтақада муваққат денгиз порти қуриш учун мўлжалланган асбоб-ускуна ортилган биринчи кемани юборди. Бу ҳақда Қуролли кучлар Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати ижтимоий тармоқда маълум қилган.
“9 март куни генерал Франк Бессон Ленгли-Юустис қўшма базасидан Шарқий Ўрта ер денгизига йўл олди”, – дейилган баёнотда.
Aввалроқ Президент Жо Байден ҳарбийларга Ғазо сектори соҳилида вақтинча порт яратиш бўйича кўрсатма бергани, бу эксклавга Ўрта ер денгизи бўйидаги мамлакатлардан ёрдам етказиш имконини яратишини маълум қилган эди.
Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдер фикрича, сузувчи ҳарбий портни қуриш 60 кун давом этиши мумкин.
ЎзА
- Қўшилди: 11.03.2024
- Кўришлар: 1824
- Чоп этиш