Ҳужжатга мувофиқ, пойтахт мерияси марказий аппарати, идоравий ва ҳудудий бошқармалар, муниципиал корхона ва муассаса ходимлари ҳамда бўлим раҳбарлари ҳар ҳафта сешанба ва пайшанба кунлари шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун фақат жамоат транспортидан фойдаланиши лозим.
Улар жамоат транспортида ҳаракатланишда ҳайдовчи санитария меъёрларига, хизмат кўрсатиш сифати ва тўлов усулларига қай даражада риоя қилаётганини мониторинг қилиши керак.
Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиш белгиланган, жойлардан ташқарида ўтказиладиган йиғилишлар учун транспорт ташкил этилади. Амалдорлар ҳар ойнинг 25-санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этиши шарт.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти