БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Рамазон ойи бошланиши муносабати билан Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
– Рамазон бошланишига қарамай, Ғазода қотиллик, портлаш ва қирғин давом этмоқда, – деди у Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида ўтказилган брифингда. – Бу ой тинчлик, муроса ва ҳамжиҳатлик қадрияти рамзи. Бугун мен Рамазон руҳига кўра, қуролларни ўчириш ва ҳаётни сақлаб қолиш учун зарур бўлган ёрдамни тезроқ етказиб бериш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлашга қатъий чақираман. Энди бутун дунёнинг, тарихнинг нигоҳи бизда, бу ҳолатни инкор қила олмаймиз. Олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатлари бартараф этилиши учун чора кўришимиз керак.
Унинг фикрича, Ғазога жуда кам гуманитар ёрдам етиб келяпти, ҳудудда халқаро инсонпарварлик қонуни бузиляпти.
Ташкилот раҳбари эксклав жанубидаги Рафоҳ шаҳрига қуруқликдан уюштирилган ҳужум “ғазоликларни дўзах доирасига янада чуқурроқ олиб кириши” мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.
ЎзА
- Қўшилди: 12.03.2024
- Кўришлар: 1967
- Чоп этиш