Бирлашган Миллатлар Ташкилоти соғлиқни сақлаш инфратузилмасига уюштирилаётган ҳужум ва Ғарбий Соҳилда ҳаракат чекланиши соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланишга тўсқинлик қилаётганини билдирди.
БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг ҳудуддаги саломатлик ҳолати бўйича эълон қилган ҳисоботида айтилишича, келгуси ой вилоятда туғруқ сони 8 мингга етади, 15 фоиз ҳолатда асорат сезилади. Тиббий ёрдам етишмаслиги ўлимга олиб келиши ҳам мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус соғлиқни сақлаш инқирози чуқурлашиб бораётганидан хавотир билдирди:
– Ғарбий Соҳилда оддий аҳолини ва соғлиқни сақлаш хизматини шошилинч, фаол ҳимоя қилишга чақирамиз, – деди ЖССТ Бош раҳбари.
Б.Худойбердиев, ЎзА
- Қўшилди: 21.06.2024
- Кўришлар: 1584
- Чоп этиш