Финляндиянинг Хельсинки университетида Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари фаолиятини кучайтиришга ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилган халқаро тадбир ўз ишини бошлади.
Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Хельсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этмоқда.
Шунингдек, тадбирда Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон ҳамда Туркманистон Омбудсманлари ва ходимлари қатнашмоқда.
2024 йил 15-19 апрель кунлари бўлиб ўтадиган тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад Финляндия ҳамда Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги замонавий механизмлар бўйича тажриба алмашиш ҳамда долзарб масалалари бўйича муҳокамалар ташкил этишдан иборат.
Финляндияга ташриф доирасида қатор халқаро учрашувлар ҳамда пенитенциар муассасалар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Н.Абдураимова, ЎзА
- Қўшилди: 16.04.2024
- Кўришлар: 1669
- Чоп этиш