IISS: олдинда можароларга тўла хавфли ўн йил

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) башорат қилишича, турли қитъаларда можаролар кечаётган бир шароитда дунё “янада хавфли ўн йиллик” билан юзлашишига тўғри келади.

– Ҳарбий хавфсизлик соҳасида юзага келган ҳозирги вазият янада хавфли ўн йиллик қаршимизда турганидан дарак бермоқда, – дейилади институт тайёрлаган “Ҳарбий мувозанат” сарлавҳали  рисолада. – Бу айрим кучлар ўз даъвосини ҳаётга жорий қилиш учун юзсизларча ҳарбий ҳаракат бошлаши билан намоён бўлади.

Ташкилот таъкидлашича, хавфсизликка дарз кетиши натижасида дунё бўйича умумий мудофаа харажати 2023 йил рекорд даражага кўтарилиб, 2,2 триллион долларга етди. Бу аввалги йилдан 9 фоиз кўп. Институт таҳлилига кўра, жорий йил ушбу маблағ яна ортиши мумкин.

Войны и конфликты в мире 2023 – что известно » Слово и Дело

Европанинг кўплаб мамлакатлари мудофаа харажатини 2014 йилдан бошлаб ошириб келяпти. Масалан, Қрим Россия таркибига киргандан кейин НАТО мамлакатлари (АҚШдан ташқари) ҳарбий бюджети 32 фоиз ортган. АҚШ эса  аввалдан ҳарбий харажат бўйича етакчиликни қўлдан бермайди. Аниқроғи, дунё бўйича мудофаа учун ажратилаётган маблағнинг 41 фоизи, Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатлари мудофаа соҳаси моддий таъминотининг 70 фоизи Қўшма Штатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Институт экспертлари таъкидлашича, РФ ва Хитой ҳам мудофаа харажатини учдан бир ҳисса оширган. Натижада жами мудофаа харажатининг 70 фоизи НАТО ва шу жуфтлик ҳисобига тўғри келди.

В Британии спрогнозировали опасное десятилетие, полное конфликтов - РИА  Новости, 13.02.2024

Ҳисоботда Европа мамлакатлари мудофаа бюджети ўсиши, асосан, мудофаа соҳасидаги эски муаммоларни ҳал қилишга қаратилгани таъкидланган.

– Россия ва Украина можаросида ўқ-дори сарфланиши суръати Ғарбни қурол-яроқ саноатида ишлаб чиқариш қуввати пасайганини тан олишга мажбур қилди ва мамлакатлар зудлик билан кўп йил етарли сармоя киритилмагани ва эътибор қаратилмагани туфайли соҳада юзага келган вазиятни тузатишга шошилди, – дейилади ҳужжатда.

Экспертлар фикрича, Украинадаги жанговар ҳаракат ортидан бошқа давлатлар мудофаа соҳасига ёндашувни қайта кўриб чиқишини тақозо қилмоқда.

– Ҳарбий ҳаракатлардан олинган сабоқ кўплаб мамлакатлар қуролли кучлари зеҳниятига таъсир қила бошлади, – дейилади ҳисобот матнида. – Бунга замбарак учун снаряд, осмонда учиб юрувчи ўқ-дори ва учувчисиз парвоз қиладиган ҳаво воситаларига қарши тизим, шунингдек ўзи сузар транспорт воситалари қийматини белгилаш ва хавфини чуқурроқ англаш заруратини юзага чиқарди.

Вторжение России - Минобороны Великобритании отрицает возможность отправки  войск в Украину

Денгизда ўзи ҳаракатланадиган воситаларга эҳтиёж “Ҳарбий мувозанат” бюллетенида илк бор тилга олинган, дейди мутахассислар.

Таъкидланишича, Ғарб етказиб бераётган қурол-яроқ Украинадаги ҳарбий техника кўламини сақлаб қолиш ва сифатини ошириш имконини берган. “Вазият ҳарбий ҳаракатлар боши берк кўчага кириб қолганини тасдиқламоқда, бу ҳолат 2024 йил охиригача сақланиб қолиши мумкин”, – деб ҳисоблайди экспертлар.

Яқинда “Guardian” газетаси ҳам Буюк Британия разведкасига таяниб, дунёда кенг кўламли можаро эҳтимоли мавжудлиги ҳақида ёзди.

Қайд этилишича, бунга Яқин Шарқда кескинлик хавфи ошиши, Украина зиддияти янада кенгайиши эҳтимоли ҳамда Хитой замонавий қуроллар яратаётгани ва Тайванни босиб олишга уриниши сабаб бўлмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech