«Ўтган йили вабодан 4000 киши вафот этди, — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус. — Иқлим ўзгариши, баъзи минтақаларда ичимлик суви танқислиги, қашшоқлик, санитария шароитлари етишмаслиги, уруш ва ҳарбийтўқнашувлар хасталик кучайишига сабаб бўлди».
Ҳисоботга кўра, жорий йилда ҳам эпидемиологик вазият мураккаб. Хусусан, 2024 йил бошидан буён 342 мингданортиқ беморда ушбу инфекция аниқланган, улардан 2,4 минг нафари ҳаётдан кўз юмган. 22 мамлакатда касалликавж олиши кузатилган.
Жумладан, июль август ойлари оралиғида Суданда қарийб 2,7 минг кишига вабо ташхиси қўйилди. Улардан 120 нафарининг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади.
ЖССТнинг вабо бўйича техник раҳбари Филипп Барбоза фикрича, касаллик қурбонлари сони расмийстатистикадан анча юқори. Аслида уни ҳар йили тахминан 2 миллионга яқин киши юқтириб, 100 минг нафариҳаётдан кўз юмаётган бўлиши мумкин.
Масъуллар эпидемиянинг янги тўлқинини жиловласа бўлади, деган хулосада. Бунинг учун касалликка қаршивакциналар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарур. Чунки ўтган йили қарийб 36 миллион доза эмлашвоситалари ишлаб чиқарилган, бироқ бу мавжуд эҳтиёжнинг атиги 50 фоизини қоплайди, холос.
Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясинитўхтатишнинг узоқ муддатга мўлжалланган ягона барқарор ечими бўлиб қолмоқда.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»