Ўзбекистон Бандлик вазирлиги 5 минг нафар ўзбекистонлик Канадага ишга юборилиши ҳақида эълон қилди. Аввалига 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган, инглиз, француз ёки испан тилини биладиган қурилиш соҳаси вакиллари ишга жалб этилади. Иш ҳақи – соатига 12,5 доллардан 30 долларгача.
Канада иш берувчилари билан эришилган келишувга кўра, ўзбекистонликлар қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Иш ўринлари сони 5 мингта бўлиб, дастлабки қабул қурилиш соҳасидаги қуйидаги ишлар учун бўлади:
- дурадгор;
- пайвандчи;
- электрик;
- сантехник;
- бетончи;
- ойначи;
- том ёпувчи;
- пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи;
- ўрмон хўжалиги ва бошқалар.
Номзодларга қўйиладиган талаблар ва зарур ҳужжатлар:
- 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиш;
- инглиз тили, француз тили ёки испан тилларидан бирини билиш;
- қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом;
- хорижга чиқиш паспорти нусхаси.
Иш ҳақи соатига 12,5 АҚШ долларидан 30 АҚШ долларигача тўланади.
Номзодлар ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.
Батафсил маълумотларни +998712023355, +998712000061 ёки 1282 қисқа рақами орқали олиш мумкин, дейилади вазирлик хабарида.
Kun.uz
- Қўшилди: 26.03.2024
- Кўришлар: 1901
- Чоп этиш