Медиасаводхонлик: асосий ижтимоий муаммолар

Медиасаводхонлик: асосий ижтимоий муаммолар. Минтақавий форумнинг 2-куни қандай мавзуларда давом этди?

Марказий Осиё журналистлари форуми бугун ҳам дастурга мувофиқ сессиялар, давра суҳбатлари билан давом этди.

Сессияларда –

⚫️Фойдаланувчилар учун дезинформациялар кўпайиб бораётган шароитда ишончли манбани аниқлаш учун ижтимоий тармоқлар воситаларини тақдим этиш;

⚫️Рақамлаштириш даврида миллий тилда ОАВни сақлаб қолиш масалалари;

⚫️Дезинформацияга қарши курашиш стратегиялари;

⚫️Рақамлаштириш таҳдидлари;

⚫️Молиявий барқарорлик ва ОАВни самарали бошқариш каби мавзуларда қизғин музокара ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, минтақавий форум эртага ҳам давом этади. Эртанги тадбирларда журналистлар ва ахборот хавфсизлиги юзасидан тадбирлар бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech