Миграция агентлиги ўзбекистонликлар учун Германияда 50 минг бўш иш ўрнини таклиф қилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликда Германияда қатор соҳа ва касбларда бўш ўринлари учун фуқароларни таклиф этмоқда. Ойлик маош эса Ausbildung асосида ишга жалб қилишда — 1000 евродан, тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш — 2000 евродан бошланади.

Таъкидланишича, Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, қуйидаги касблар ва соҳалар учун амал қилади:
  • ҳамшира;
  • юк автомобили ҳайдовчиси;
  • юк ва қишлоқ хўжалиги автомобилларига техник хизмат кўрсатиш;
  • меҳмонхона;
  • ресторан;
  • туризм;
  • ҳунармандчилик;
  • мехатроника;
  • қурилиш ва бошқалар.

Ойлик маош эса Ausbildung (дуал таълим бўйича ишга жалб қилиш, батафсил — бу ерда) асосида ишга жалб қилишда — 1000 евродан, тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш — 2000 евродан бошланади.

Бўш иш ўринлари учун аризаларни мазкур ҳавола орқали қолдириш мумкин.

 Германияда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжуд, дейилади агентлик хабарида.

Ташкилот, шунингдек, мавжуд бўш иш ўринларига муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган барча ўқув марказларини ҳамкорликка чақирди.

Ушбу жараён бўйича батафсил маълумот олиш учун +998 71 202 33 55 ва 71 200 00 61 рақамларига телефон қилиш мумкин.

 «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech