Ўзбекистон ва Қатар янги иш ўринларини яратиш йўналишида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчиси Қатар ТИВ Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири Лулва Рошид ал-Хотир учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Мулоқот чоғида инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш, аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, таълим сифатини ошириш ҳамда маданий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар жаҳоннинг турли ҳудудларида содир бўлаётган низолардан жабр кўраётган аҳолига ёрдам кўрсатиш, уларга бирламчи маҳсулотларни етказиб бериш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашди.

Ўзбекистон ва Қатар халқларини янада яқинлаштириш, ўзаро урф-одатлар билан таништириш мақсадида биргаликда маданий тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида таълим сифатини ошириш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишиб олинди.   

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech